ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 68
(1-164)

Шу Ҳафийзийят ишора этадики, амалларнинг ҳисоботи ёзиладиган аҳамиятли бир дафтари аъмол очилажак ва, хусусан, моҳият муқтаи назаридан энг буюк, энг мукаррам, энг мушарраф бир махлуқ бўлмиш инсоннинг энг катта амаллари, муҳим бўлган феъллари муҳим бир ҳисоб ва мезонга киражакдир. Саҳифаи амаллари нашр этилажакдир.

Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, инсон хилофат ва омонатла мукаррам бўлсин; Рубубийятнинг барча ишларига шоҳид ўлароқ касрат доираларида Ваҳдонийяти Илоҳийянинг даллоллигини эълон этиш билан аксар мавжудотнинг тасбиҳот ва ибодатларига мудохала этиб, зобитлик ва мушоҳидлик даражасига чиқсинда, кейин қабрга бориб, роҳатла ётсин ва уйғонтирилмасин?! Катта-кичик ҳар амалларидан сўроқ қилинмасин?! Маҳшарга кетиб, Маҳкамаи Куброни кўрмасин?! Йўқ ва асло!..

Ҳам келажак замондаги20-хошия барча мумкинотга қодир эканлигига, ўтмиш замон даги мўъжизоти қудрати бўлиш барча вуқуъотга шаҳодат қилаётган ва Қиёмат Ҳашрга жуда ўхшаб кетувчи қиш билан баҳорни кўз ўнгимизда ҳар вақт ижод этаётган бир Қодийри Зулжалолдан инсон қандай қилиб йўқлик сари қоча олади, тупроққа кириб сақлана олади?! Модомики бу дунёда унга яраша муҳосаба крилиб ҳукм берилмаётган экан, албатта бир Маҳкамаи Кубро, бир саодати узмога кетажакдир.

Аудио мавжуд эмас