ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 72
(1-164)

ҳеч бир жиҳатидан хулф ва хилофга мажбурияти бўлмаган ва ҳеч бир важҳдан хилоф Унинг иззатига, ҳайсийятига ярашмаган ва кўриниб турган барча нарсалар ва ишлар сидқига ва ҳаққонийятига шоҳидлик билдираётган бир Зотни ёлгонга чиқараётирсан?! Ниҳоясиз кичиклик ичида ниҳоясиз катта жиноят ишлаётирсан?! Албатга, абадий, буюк жазога мустаҳақ бўлурсан. Баъзи аҳли жаҳаннамнинг бир тиши тоғдай катта бўлиб кетиши жиноятининг катталигига бир миқёс экани тўғрисида хабар берилган. Сен Қуёшнинг зиёсидан кўзини юмиб олиб, калласидаги хаёлига қараган, ваҳимаси бир тилла қўнғиз каби, бошидаги фонусининг ёруги ила даҳшатли йўлини ёритишини истаётган бир йўловчига ўхшайсан. Модомики бу мавжудотнинг ҳақ сўзлаган содиқ калималари, бу коинот ҳодисотининг тўғри сўзлаган нотиқ оятлари бўлган Жаноби Ҳақ ваъд қилибди, албатта адо этажакдир. Бир Маҳкамаи Кубро очажакдир. Бир саодати узмо беражакдир.

n Тўққизинчи Ҳақиқат - Боби Иҳё ва Имота бўлиб, Ҳаййи Қоййум, Муҳйий ва Мумийт исмларининг жилвасидир.Ҳеч мумкинмидирки, ўлган, қуриган улкан Ерни иҳё этадиган ва у иҳё ичинда ҳар бир инсониятнинг ҳашри каби ажиб уч юз мингдан зиёд махлуқот навъларини ҳашр ва нашр этиб,

Аудио мавжуд эмас