ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 75
(1-164)

Энди, катта бир тош сойга думалаб тушиб, УЗотнинг зиёфат ёзиб чорлаган меҳмонларининг йўлини тўсди ва улар ўтолмаяптилар. Биров сенга: "Қанчалик катталигига қарамай, ул Зот бир ишорат билан у тошни кўтариб ташлайди ва ё парчалаб сочиб юборади, меҳмонларини йўлда қолдирмайди", деса, сен: "Кўтариб ташламас ва кўтаролмас", десанг... Ва ёхуд бир кунда янгидан катта бир лашкарни ташкил этган бир зот ҳақида бир одам: "У зот бир сур овози ила одамлари истироҳатга тарқатиб юборйлган аскарий қисмларни қайтадан тўплайдц ва бу қисмлар у зотнинг низоми остига кирадилар", деб айтса-ю, сен: "Ишонмайман!" десанг, бу ишингнинг нақадар телбаларча бўлишини ўзинг ҳам англарсан...

Хуллас, шу уч тамсилни фаҳмлаган бўлсан, энди бунга боқ: Наққоши Азалий кўз ўнгимизда қишнинг оппоқ саҳифасини ўгириб, баҳор ва ёзнинг яшил япроғини очиб, рўйи Замин саҳифасида уч юз мингдан зиёд навъларни Қудрат ва Қадар қалами билан энг чиройли суратда ёйиб қўяди. Бир-бири ичида бир-бирига аралашмайди. Биргаликда ёяди. Бир-бирига монеъ бўлмайди.Ташкил этилиши ва сурати нақтаи назаридан ҳам бир-биридан айри, ҳеч адаштирмайди. Янглиш ёймайди.

Аудио мавжуд эмас