ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 78
(1-164)

Демак, Унга шойиста доимий, берқарор, безавол, муҳташам бир бошқа диёр бор. Бошқа боқий бир мамлакати бордир. Бизни улар учун ишлатади. У ерга даъват қилади Ва у ерга юборишлигига зоҳирдан ҳақиқатга ўтган ва қурби ҳузурига мушарраф бўлган ҳамма арвоҳи наййира асҳоби, барча қулуби мунаввара ақтоби, бутун уқули нуронийя арбоби шаҳодат этадилар ва бир мукофот ва мужозот ҳозирлангани тўғрисида бир овоздан хабар берадилар. Ва такрор-батакрор, жуда кучли ваъд ва жуда шиддатли таҳдид қилади, деб нақл этадилар.

Хулфул ваъд - ҳам зиллат, ҳам тазаллудир. Бу нарса ҳеч бир жиҳат билан жалоли қудсийятига яқин келмайди. Хулфул Воъид ё авфдан, ё ожизликдан келади. Ҳолбуки, куфр мутлақо жиноятдир 23-ҳошия Aвфга лойиқ эмас... Қодийри Мутлоқ эса, ожизликдан муназзаҳ ва муқаддасдир. Шоҳидлар, мухбирлар эса, ўз маслакларида, машрабларида, мазҳабларида ихтилофда бўлишларига қарамай, бу масала бўйича камоли иттифоқ ила бирликдадирлар. Касратча тавотур даражасидадирлар. Кайфиятча, ижмо қувватидадирлар. Мавқеъ нуқтаи назаридан, ҳар бири навъи башарнинг бир юлдузи, бир тоифанинг кўзи, бир миллатнинг азизидирлар. Аҳамият эътиборидан, бу масалада аҳли ихтисос ва ҳам аҳли исботдирлар. Ҳолбуки, бир фанда ва ёки бир санъатда икки аҳли ихтисос минглаб бошқалардан устун тутилади ва хабар беришликда икки исботчи минглаб нофийлардан устун қўйилади. Масалан, Рамазондаги ҳилолнинг кўринганидан хабар берган икки одам минглаб мункирларнинг инкорларини писанд қилмаслар

Аудио мавжуд эмас