ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 82
(1-164)

фойдаларни тақиш орқали ўзининг бир Ҳакийми Мутлақ эканини исбот қилиб кўрсатсинда, сўнгра бутун ҳикматларининг энг каттаси ва бутун фойдаларнинг энг муҳими ва бутун натижаларнинг энг кераклиси, ҳикматни ҳикмат, неъматни неъмат, раҳматни раҳмат қиладиган ва барча ҳикматларнинг, неъматларнинг, раҳматларнинг, фойдаларининг манбаъи ва ғояси бўлган бақо ва лиқони ва саодати абадийяни бермай, уни тарк этиб, бутун ишларини абасийяти мутлақо даракасига туширсин ва бу билан ўзини муҳташам бир сарой қуриб, ҳар бир ташида минглаб нақшлар, ҳар бир тарафида минглаб зийнатлар ва ҳар бир манзилида минглаб қийматли олат ва уй лавозимотларини ҳозирлагану, аммо саройнинг томини ёпмай, ҳамма нарсани чиритиб, беҳуда бузган кимсага ўхшатсин?! Йўқ ва ас^о!.. Хойри Мутлақдан яхшилик келади. Жамили Мутлақдан гўзаллик келади. Ҳакийми Мутлақдан абас бир нарса келмас!

Ҳа, ҳар ким фикран тарихга миниб, ўтмишга қараб юрса, ҳозирги замонда биз кўриб турган бу манзили дунё, майдони ибтило, маҳшари ашё каби, саналар ададича ўлик манзилларни, майдонларни, машҳарларни, оламларни кўражак. Ҳолати ва кайфияти жиҳатидан улар бирбиридан бошқача бўлса ҳам, интизом, ажойибот ва Сониънинг қудрат ва ҳикматини кўрсатиш жиҳатидан бирбирига ўхшайди.

Ҳам кўражакки, у беқарор манзилларда, у давомсиз майдонларда, у бебақо машҳарларда бу қадар очиқ бир ҳикматнинг интизомоти, бу даражада зоҳир бир иноятнинг ишораси, бу мартабада устун бир адолатнинг амораси, бу даражада чексиз бир марҳаматнинг самараси бордир.

Аудио мавжуд эмас