ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 83
(1-164)

Басиратсиз бўлмаса, яқиндан билажакки, бу ҳикматдан ҳам янада мукаммал бир ҳикмат бўлолмас ва асарлари кўриниб турган бу иноятдан ҳам янада гўзал бир иноят бўлиши мумкин эмас ва аморалари кўриниб турган бу адолатдан ҳам янада устун бир адолат йўқдир ва самаралари кўриниб турган бу марҳаматдан ҳам янада шомил бир марҳамат тасаввур этилмас.

Агар фараз этиб бўлмас даражадаги бу ишларни чевираётан, бу меҳмонларни ва меҳмонхоналарни ўзгартираётган Султони Сармадийнинг доираи мамлакатида доимий манзиллар, олий маконлар, барқарор мақомлар, боқий масканлар, муқим аҳоли, масъул қуллари бўлмаса эди, зиё, ҳаво, сув, тупроқ каби қувватли ва шумулли тўрт аносири маънавийя бўлмиш ҳикмат, адолат, иноят ва марҳаматнинг ҳақиқатларини манъ этмак, зоҳирий унсурлар бўлиб кўринган вужудларини инкор этмак лозим келар эди. Чунки бу бебақо дунё ва унинг ичидагилар уларнинг том ҳақиқатларига мазҳар бўлолмасликлари маълумдир. Агар бошқа жойда ҳам уларга том мазҳар бўладиган макон бўлмаса, унда кундузни тўлдирган зиёни кўриб туриб қуёшнинг борлигини инкор этиш даражасидаги бир телбалик билан кўзимиз ўнгидаги ҳар нарсада мавжуд бу ҳикматни инкор этишимиз,

Аудио мавжуд эмас