ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 40
(1-73)

Ҳамда инсонлардаги одамзодга ачиниш ҳиссини ва шафқатни ўзингга жалб этганингдан, йўқ жойдан кўп ёрдамчи аҳбоб ва шафқатли дўст топасан.

Ҳамда кўп машаққатли хизматлардан озод бўлиш амрини хасталик туфайли оласан, истироҳат этасан. Албатта, сенинг жузъий аламинг бу маънавий лаззатлар олдида сени шикоятга эмас, ташаккурга ундамоғи керак.

ЙИГИРМА ИККИНЧИ ДАВО

Эй фалаждай оғир хасталикларга мубтало бўлган қардош!

Аввало, сенга мужда, яъни хушхабар бераманки, мўмин учун фалаж муборак ҳисобланади. Буни кўпдан бери авлиёлардан эшитардим, сирини билмасдим. Бир сири қалбимга шундай келмоқда:

Аҳлуллоҳ (яъни, валий зотлар) Жаноби Ҳаққа восил бўлиш ва дунёнинг азийм маънавий таҳликаларидан қутулиш ва абадий саодатга эришиш учун икки асосни ихтиёран таъқиб этган.Бири: Робитаи мавтдир (Ўлимни доим ёдда тутиш).

Аудио мавжуд эмас