ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 41
(1-73)

Яъни, дунё фоний бўлгани каби, ўзи ҳам шу дунё ичида вазифадор фоний бир мусофир эканини ўйлаганлар ва шу ҳолати билан абадий ҳаётларига интилганлар.

Иккинчиси: Нафси амморанинг ва кўр ҳиссиётнинг таҳликаларидан қутулиш учун чилла ўтириш ила, риёзатлар ила нафси амморани ўлдиришга ҳаракат қилганлар.

Эй ярим вужудининг сиҳатини йўқотган қардош! Сенга ихтиёрсиз, қисқа ва қулай ва саодатга сабаб бўлгувчи икки асос берилганки, доимо вужудингнинг вазиятини, дунёнинг заволини ва инсоннинг фоний эканини ёдингга солиб туради. Бундан кейин дунё сени бўға олмайди, ғафлат сенинг кўзингни тўсолмайди. Ва яримжон ҳолатидаги бир зотни нафси аммора разил ҳаваслар ила ва нафсоний иштаҳа қўзғовчи нарсалар ила алдай олмайди. Нафснинг у балосидан осонгина қутулади.

Хуллас, мўмин сирри иймон, таслимият ва таваккул ила фалаж каби ул оғир хасталикдан оз бир вақтда авлиёларнинг чиллалари каби истифода этиши мумкин. Шунда ул оғир хасталик ниҳоятда арзимас бўлиб қолади.

Аудио мавжуд эмас