ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 45
(1-73)
ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ДАВО.

Эй хаста қардошлар!

Сиз ғоят фойдали ва ҳар дардга даво ва ҳақиқий лаззатли муқаддас бир дармон истасангиз, иймонингизни ўстирингиз. Яъни, тавба ва истиғфор ила ҳамда намоз ва ибодатлар ила ул муқаддас дармон бўлмиш иймонни ва иймондан ҳосил бўлган дорини истеъмол қилингиз.

Ҳа, дунёга муҳаббат ва боғланиш туфайли, ғафлат аҳлининг дунёдек катта, хаста маънавий бир вужуди бордир. Иймон эса дунёдек улкан завол ва фироқ зарбаларидан яра-чақа ичида бўлган ул маънавий вужудига бирдан шифо бериб, яралардан қутқариб, ҳақиқий шифо беришини жуда кўп рисолаларда қатъий исбот этганмиз. Бошингизни оғритмаслик учун гапни қисқа қиламан.

Иймон дориси эса, фарзларни мумкин қадар адо этиш билан таъсирини кўрсатади. ғафлат ва гуноҳлар ва нафсоний ҳаваслар ва шариатга зид кўнгилхушликлар у дармоннинг таъсирини кесади.

Аудио мавжуд эмас