Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 42
(1-82)

Агар бу ишлар Қудрати Азалиянинг жилвасига берилмаса, ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган ажиб бир хурофотли зиддият келиб чиқади. Бир нарсанинг ўз зиддига айланиши мумкин бўлмаганидан, бундай минглаб даража энг жузъий, ўзининг зидди бўлган энг куллийга... энг кичик, энг буюкка айланиши... энг жонсиз, жоҳил, онгсиз, ожиз энг иқтидорли, энг заковатли ва иродали ва онгли бўлмоғи лозим бўладики, юзлаб зиддият ва амри-маҳоллар ва хурофотлар ичра тенги йўқ бир хурофотдир.

Демак, яққол кўринадики, бу Қудрати Азалиянинг бир жилвасидир. Ва у жилванинг ҳаво оламидаги умумий тимсолини кўрсатган қуйидаги ҳадиси шарифнинг мазмуни шуни ифодалайди:

Бир малоика бор. Қирқ минг боши бор. Ҳар бошида қирқ минг тил бор. Ҳар тилда қирқ минг тасбеҳот айтади. Олтмиш тўрт триллион тасбеҳотни айни онда сўйлайди.

Аудио мавжуд эмас