Демак, ҳаво олами шу малоикага ўхшайди. ёъни, шу малоиканинг тасбеҳоти ададича ҳар бир калимаи тоййиба (ибратли калима) ҳаво саҳифасида ёзилади.
Ҳаво олами дейди: "Бу ҳадис мендан ва ё назоратга буюрилган малоикадан хабар беради. Чунки, инсондаги барча суҳбатлар ва бошқа барча сон-саноқсиз товушлар, аралаш-қуралаш бўлганига қарамай, бир-бирига аралашиб кетмай, ҳар бир ҳарфлари ва сўйловчиларнинг шевалари билан, бир-бирига ўхшамайдиган овозлари билан сўйланмоги шуни кўрсатади: Юксак бир шуур билан қилинаётган бу биргина зарранинг вазифасини, на менга (яъни ҳаво оламига) ва на барча сабабларга берилмоғининг ҳеч бир имкони йўқ. Демак бу иш, ҳар ерда ҳозиру-нозир бўлган аҳадият жилваси билан кенг қамровли бир иродаси ва чексиз бир илми бўлган азалий қудратнинг жилвасидир. Бунинг миллионлаб шоҳидларидан бири радиодир."