Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 73
(1-151)

оятини ҳис қилиб эшитгандек иймон ва эътиқоди ҳаяжонга ва олий ҳиссиёти ҳаракатга келади. Руҳнинг ҳар тарафидан, виждоннинг ич-ичидан, ул ўғирлик майлига ҳужум қилиш каби руҳий бир ҳолат пайдо бўлади. Нафс ва ҳавасдан келган майллар парчаланиб чекинади. Бора-бора у майллар бутунлай кесилади. Чунки фақатгина ваҳм ва фикр эмас, балки маънавий туйғулари - ақл, қалб ва виждон - бирданига у ҳисга, у ҳавасга ҳужум қилади. Шаръий қонуннинг жазосини эслаш билан юксак бир ман қилувчи ва виждоний бир таъқиқловчи, у ҳиснинг қаршисига чиқиб, уни ўчиради.

Ҳа, иймон қалбда, мияда доимий бир маънавий таъқиқловчи ҳосил қилганидан, ҳис ва нафс тарафидан фано хоҳишлар чиққан вақт, "йўл йўқдир!" дея ҳайдайди, қочиради.

Ҳа, инсоннинг амаллари қалбнинг, ҳиснинг хоҳишларидан чиқади. У хоҳишлар руҳнинг хусусиятидан ва эҳтиёжларидан келади. Руҳ эса, иймон нури билан ҳаракатга келади. Хайр бўлса қилади, ёмонлик бўлса ўзини тортишга интилади. Кўр ҳислар қайта уни янглиш йўлларга бошлаб мағлуб этолмайди.

Аудио мавжуд эмас