КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 103
(1-114)

Шундай экан ҳақиқий умрингни бугунги кун деб бил. Лоақал куннинг бир соатини эҳтиёт ақчаси каби, ҳақиқий истиқбол учун ташкил этилган бир охират сандиқчаси бўлган бир масжидга ва ё бир жойнамозга ата.

Ҳам билки, ҳар янги кун сенга, ҳам ҳар кимга янги бир оламнинг эшигидир.

Агар намоз ўқимасанг, сенинг у кунги оламинг зулматли ва паришон бир ҳолда ўтади. Сенга қарши Олами Мисолда шаҳодат этади. Зеро ҳар кимнинг ҳар кунда шу олам ичида бир махсус олами бор. Ҳам у оламнинг кайфияти у одамнинг қалбига ва амалига тобедир.

Бамисоли, ойнада кўринган муҳташам бир сарой ойнанинг рангига боғлиқ бўлади. Қора бўлса, қора кўринади, қизил бўлса, қизил кўринади. Ҳам унинг сифатига боғлиқдир. У ойна шишаси текис бўлса, саройни гўзал кўрсатади, нотекис бўлса, чиркин кўрсатади. Энг нозик нарсаларни қўпол кўрсатгани сингари, сен қалбинг ила, ақлинг ила, амалинг ила, кўнглинг ила ўз оламингнинг шаклини ўзгартирасан. Ё ўзингга қарши ёки ўз фойдангга шаҳодат эттира оласан.

Аудио мавжуд эмас