КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 102
(1-114)

Иккинчи маъдан: Ҳам бу боғдан чиққан маҳсулотдан, ҳайвон бўлсин, инсон бўлсин, сигир бўлсин, пашша б.ўлсин, харидор бўлсин, ўғри бўлсин, ким еса, у сен учун бир садақа ҳукмига ўтади, фақат шу шарт биланки, сен ҳақиқий Раззоқ номи билан ва Унинг изни доирасида сарфласанг ва Унинг молини Унинг махлуқотига берадиган бир тақсимотчи маъмур назари билан ўзингга боқсанг...

Хуллас, боқ, намозни тарк этган одам нақадар катта бир зиёнга учрайди. Нақадар аҳамиятли бир бойликни қўлдан беради ва саъй-ҳаракатига жуда катта шавқ берган ва ишида буюк бир маънавий қувват билан таъминлаган у икки маъдандан маҳрум бўлади, ҳам хонавайрон бўлади. Ҳатто кексайган сари боғдорчиликдан зерикади, тушкунликка тушади. "Нима кераги бор" дейди. "Мен барибир дунёдан кетяпман, нима учун бу қадар заҳмат чекмоғим лозим?" дейди, ўзини танбалликка солади. Лекин аввалги одам: "Янада зиёда ибодат билан бирга ҳалол саъй этмоққа ҳаракат қилай. Токи қабримга янада зиёда ёруғлик юборай. Охиратимга янада зиёда захира тайёрлай," дейди.

Алҳосил: Эй нафс! Билки, кечаги кун сенинг қўлингдан чиқди. Эртанги кунга эса сенинг қўлингда ҳужжат йўқки, эга бўлсанг.

Аудио мавжуд эмас