ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 2
(1-95)

Ва уларга амр этади: "Бу пулни йўл ва чипта харажатига ишлатинг. Ҳамда у ердаги масканингизга лозим бўлган нарсаларни сотиб олинг. Бир кунлик масофадан сўнг бир бекат келади. Ҳам машина, ҳам кема, ҳам поезд, ҳам тайёра бор. Сармоянгизга қараб мининг".

Икки хизматкор дарс олганларидан сўнг йўлга равона бўладилар.

Бири бахтиёр эдики, бекатга етгунга қадар бир олтин сарфлайди ва шу сарф ичида ҳокимига ёқадиган шундай гўзал бир тижоратни қўлга киритадики, сармояси бирдан мингга чиқади.

Иккинчи хизматкор бадбахт, бетайин бўлганидан, бекатга қадар йигирма уч олтинини сарфлаб юборади. Қимор-миморга бериб, сармояси зое кетади ва ниҳоят бир дона олтини қолади. Ҳамроҳи унга дейди: "Эй, сен бу олтинингни бир чиптага бер, токи бу узун йўлда яёв ва оч қолмагайсан.

Аудио мавжуд эмас