ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 4
(1-95)

Ул бекат эса - қабрдир.

Ул саёҳат - қабрга, қиёматга, абадиятга кетиладиган инсон сафаридир. Амалга кўра, тақво қувватига кўра ул узун йўлни фарқли даражаларда босиб ўтадилар.

Бир қисм тақво аҳли минг йиллик йўлни яшин каби бир кунда кесиб ўтади. Бир қисми эса эллик минг йиллик бир масофани бир кунда босиб ўтади. Қуръони Азимушшон бу ҳақиқатга икки ояти ила ишора қилади.

Ул чипта эса - намоздир. Беш вақт намоз учун, таҳорати ила, ёлғиз бир соатгина вақт кифоя қилади.

Ажабо, йигирма уч соатини бу қисқагина дунёвий ҳаётга сарфлаган ва ул узун абадий ҳаётга бир соатини ҳам сарфламаган инсон нақадар зарар қилади, нақадар нафсига зулм этади, нақадар ақлига хилоф иш тутади! Зеро, минг одам иштирок этган бир лоторея қиморига, гарчи ютиш эҳтимоли мингдан бирга тенг бўлса ҳам, ярим молини тикишни ақли қабул қилса-ю, аммо йигирма тўртдан бир молини юздан тўқсон тўққиз эҳтимол ила ютиши тайин бўлган бир абадий хазинага бермаслик нақадар ақлга ва ҳикматга хилоф ҳаракат эканини, нақадар ақлдан узоқ бўлишини, ўзини оқил ҳисоблаган ҳар одам англамасми?

Аудио мавжуд эмас