ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 7
(1-95)

Шунинг учун намознинг ҳар бир ҳаракат ва зикрларида бу уч нарса бордир. Ҳам шунинг учун намоздан сўнг намознинг маъносини таъкид ва қувватлаш ниятида бу муборак калималар ўттиз уч мартадан такрорланади. Намознинг маъноси бу мухтасар хулосалар ила таъкидланади.

ИККИНЧИ НУКТА. Ибодатнинг маъноси, банданинг даргоҳи Илоҳийда ўз қусурини ва ожизлиги ва фақирлигини кўриб, камоли Рубубиятнинг ва қудрати Самадониянинг ва раҳмати Илоҳиянинг олдида ҳайрат ва муҳаббат ила сажда этмоғидир. Яъни, Рубубиятнинг салтанати ибодат ва итоатни истаганидек, Рубубиятнинг муқаддаслиги, поклиги ҳам истайдики, банда ўз қусурини кўриб, истиғфор ила ва Раббини барча нуқсонлардан пок ва мубарро* ва аҳли залолатнинг ботил фикрларидан муназзаҳ* ва аъло ва коинотнинг барча қусурларидан муқаддас ва юксак эканини тасбеҳ ила "Субҳоналлоҳ" дея эълон этсин.

Ҳамда Рубубиятнинг камоли қудрати эса, банда ўз заифлигини ва махлуқотнинг ожизлигини кўриш орқали Самадоний қудратнинг азаматли асарлари қаршисида таҳсин ва ҳайрат ичра "Аллоҳу Акбар" деб ҳузу ила рукуга бормоғини, унга илтижо ва таваккул этмоғини истар.

Аудио мавжуд эмас