ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 6
(1-95)

Ҳа, ҳар бир намознинг вақти, муҳим бир инқилобнинг бошланишидир. Шунингдек, азим бир Илоҳий тасарруфнинг ойнаси ва ул тасарруф ичида, барча Илоҳий эҳсонларнинг биттадан акс этадиган замонидир ва шу сабабдан Қодийри Зулжалолга ўша вақтларда янада зиёда тасбеҳ ва таъзим қилмоқ, ҳадсиз неъматларининг икки вақт ўртасида тўпланган захираси учун шукр ва ҳамд этмоқ маъносида ибодат қилишга - намозга амр этилгандур. Бу нозик ва чуқур маънони бир оз фаҳмламоқ учун қуйидаги "Беш Нукта" (Нозик сир)ни нафсим ила бирга тингламоқ лозим.

БИРИНЧИ НУКТА: Намознинг маъноси, Жаноби Ҳақни поклаб ёд этмоқ, унга таъзим ва шукр қилмоқдир. Яъни, Жалоли ҳузурида сўзи ва ҳаракати ила "Субҳаноллоҳ" деб, "ни муқаддас тутмоқ...

Ҳам Камоли қаршисида лафзан ва амалан "Аллоҳу Акбар" деб таъзим қилмоқ...

Ҳам Жамоли қаршисида қалбан ва тил ва бадан ила "Алҳамдулиллоҳ" деб шукр этмоқдир.

Демак, Тасбеҳ ва Такбир ва Ҳамд намознинг мағзлари ҳукмидадир.

Аудио мавжуд эмас