ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 93
(1-95)

сирини кўрсатади. Ҳар бир уруғ Ҳафиз исмининг жилваси ва эҳсони ила унга падарининг ва аслининг молидан берган ирсиятни янглишсиз, нуқсонсиз тарзда муҳофаза қилиб кўрсатмоқда. Мана бу ҳадсиз даражадаги ажойиб муҳофаза, уни қилган Зоти Ҳафизнинг қиёмат ва хашрда муҳофаза қилишнинг энг улкан манзарасини кўрсатишига қатъий бир ишорадир.

Ҳа, бу аҳамиятсиз, заволга маҳкум, фоний ҳолатларда бу даража қусурсиз, ғалатсиз бўлган ҳофизият жилваси шунга қатъий бир ҳужжатдирки, абадий таъсирга ва азим аҳамиятга эга бўлган, энг улкан омонатни зиммасига олган ва Ернинг ҳалифаси бўлган инсонларнинг фаолиятлари ва асарлари ва сўзлари ва яхшилик ва ёмонликлари камоли диққатла муҳофаза қилинади. ва ҳисоб-китоби кўрилади.

Аё, бу инсон бебошлигимча қоламан деб ўйлайдими? Асло! Балки инсон абадиятга вакилдир ва абадий саодатга ва доимий хорликка номзоддир.

Аудио мавжуд эмас