Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 92
(1-93)

Ал-ҳосил. Ҳозиргача сўйланганлар таҳқиқ учун ва хасимларни мулзам қилиш учун эди. Бундай кейинги жумлалар ҳақиқат учун ва иймонга қаратадир. Ҳа, таҳқиқ ундай деди. Ҳақиқат эса, бундай дейди: Рисолат осмонининг нурли Қомари бўлмиш Хотами Девони Нубувват (пайғамбарлик ишларининг якунловчиси) маҳбубият даражасига чиққан убудийятидаги валийликнинг буюк каромати ва улкан мўъжизаси бўлган Меърож ила, яъни, бир ер жисмини самовотда кездириш ила самовот аҳлига ва улвий оламнинг аҳлларига юксаклиги ва маҳбубийяти кўрсатилди ва валоятини исбот этди. Худди шунинг каби, ерга боғлиқ, самоға осиғлиқ бўлган ойни ерлик биргина кишининг ишорати икки бўлак қилиб, Ер аҳлига ул ерлик Зотнинг рисолатини исботлаш учун шундай бир мўъжиза кўрсатилдики, Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) ойнинг ёйилган икки нурли қаноти каби, Рисолат ва валоят каби икки нурли қанот, икки зиёдар жаноҳ ила камолотнинг энг авжига учиб, то Қоби Қавсайнга чиқди. Ҳам Аҳли Арзнинг ифтихорига сабаб бўлди...

Аудио мавжуд эмас