Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 90
(1-93)
Бешинчи нуқта.

Иншиқоқи Қомар, баъзи сабабларга кўра, ўзидан ўзи воқеъ бўлган, тасодифий, табиий бир ҳодиса эмаски, оддий ва табиий қонунларга татбиқ этилсин. Балки шамс ва қамарнинг Холиқи Ҳакийми ул ҳодисани ўз элчисининг Рисолатини тасдиқ этиш ва даъвосини нурлантириш учун хориқулода тарзда майдонга келтиргандир.

Сирри иршод ва сирри таклиф ва ҳикмати Рисолатнинг иқтизоси ила ҳикмати Рубубийят ўзи истаган инсонларга илзоми ҳужжат учун кўрсатгандир. Бу ҳикмат сирини иқтизо этмаган, истамаган ва даъвои нубувватни ҳануз эшитмаган заминнинг ҳар тарафидаги инсонларга кўрсатмаслик учун туман ва булут ва ихтилофи матолиъ эътибори ила баъзи мамлакатнинг ойи ҳали чиқмагани ва баъзиларининг қуёши чиққани ва бир қисмида тонг отгани ва бошқа қисмида қуёш энди ботгани... каби бир қанча сабаблар ул ҳодисанинг ҳар тарафда зоҳир бўлишига монеъ қилингандир. Агар уларнинг барчасига ҳам кўрсатилса эди, у ҳолда Ишорати Аҳмадийянинг (А.С.В.) натижаси ва ё муъжизаи Нубувват шаклида кўрсатилар эди, унда ул Зотнинг рисолати ошкор даражасига чиқарди. Ҳар ким албатта тасдик этишга мажбур бўларди. Ақлнинг ихтиёри қолмас эди. Иймон эса, ақлнинг ихтиёри биландир. Сирри таклиф зое бўларди. Агар ёлгиз бир ҳодисаи самовийй тарзида кўрсатилса эди, унда Рисолати Аҳмадийя (А.С.В.) ила алоқаси узиларди ва ҳодиса ул Зотга хос эканлиги билинмасди.

Аудио мавжуд эмас