Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 88
(1-93)
Учинчи нуқта.

Мўъжиза кўрсатишлик даъвойи Нубувватнинг исботи учун, мункирларни ишонтириш учундир, асло мажбурлаш учун эмасдир. Шундай экан, даъвойи нубувватни эшитганларга уларни ишонтирадиган даражада мўъжиза кўрсатиш лозимдир. Бошқа тарафларга кўрсатиш ва ёхуд зўрлаш суратида ошкор равишда изҳор этиш Ҳакийми Зулжалолнинг ҳикматига зид бўлгани каби, таклиф ҳикматига ҳам хилофдир. Чунки таклиф ҳикмати "ақлга эшик очишни, ихтиёрни эса қўлдан олмаслик"ни тақозо қилади. Агар Фотири Ҳакийм ойнинг бўлинишини, файласуфларнинг ҳавасларига кўра, бутун оламга кўрсатиш учун бирикки соат ул ҳодисани давом эттириб турса эди ва бу нарса инсониятнинг умум тарихларига кирса эди? унда бошқа самовий ҳодисалар каби даъвойи нубувватга далил бўла олмасди, Рисолати Аҳмадийяга (А.С.В.) хос бўлмасди. Ва ёхуд ошкор даражада шундай бир мўъжиза бўлар эдики, ақлни мажбур қилиб, ақлнинг ихтиёрини қўлдан аларди, истаса ҳам, истамаса ҳам нубувватни тасдиқ эттирижак эди. Абу Жаҳл каби кўмир руҳли, Абу Бакр Сиддиқ каби олмос руҳли инсонлар бир мавқеда қолиб, сирри таклиф зое бўларди. Хуллас, мана шу ҳикматларга бикоан, ул мўъжиза ҳам они равишда, ҳам тунда, ҳам вақти ғафлатда, ҳам ихтилофи матолиъи, туман ва булут каби бир қанча монеъликлар парда қилиниб, умум оламга кўрсатилмади ва ёхуд тарихларга киритилмади...

Аудио мавжуд эмас