Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 86
(1-93)
Биринчи нуқта.

Тарихан маълум ва машҳурки, у пайтлар у диёрларда яшаган кофирларнинг рад ва инодлари ғоят шиддатли даражада бўлган. Шундай ҳолда Қуръони Ҳакийм хитоби ила ул воқеа ҳақида умум оламга хабар берган. Аммо Қуръонни инкор этган у кофирларнинг ҳеч қайсиси бу оятни ёлғонлашга, яъни, хабари берилган у воқеани инкор эташга оғизларини очолмаган. Агар у замонда бундай ҳодиса ўша кофирларнинг кўз ўнгида қатъий воқеъ бўлмаганида эди, шу оятни маҳкам ушлаб олиб, Пайғамбарни ғоят даҳшатли бир ёлғончиликда айблаб, унинг даъвосига қарши ҳужум қилган бўлардилар. Ҳолбуки, у воқеага доир сияр ва тарих ул воқеа ила алоқадор бўлган кофирларнинг ул ҳодисани инкор этганлари тугрисида ҳеч қандай маълумотни нақл этмагандир. Фақат:

ояти баён этганидек, тарихан нақл қилинган нарса шуки, у ҳодисани кўрган кофирлар уни "сеҳрдир" демишлар ва: "Бизга сеҳр кўрсатди. Агар бошқа тарафлардаги карвон ва қофилалар кўрган бўлсалар, ҳақиқатдир, йўқса, бизга сеҳр қилди", демишлар. Эрталабдан Яман ва бошқа тарафлардан келган карвонлар ҳам хабар бердиларки: "Бундай бир ҳодисани кўрдик". Сўнгра кофирлар Фахри Олам (А.С.В.) ҳақларида (Хаша!): "Абу Толибнинг етимининг сеҳри самога ҳам таъсир этди", дедилар.

Аудио мавжуд эмас