Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 85
(1-93)

Ойнинг ўзидек порлоқ бир мўъжизаи Аҳмадийй (А.С.В.) бўлган Ойнинг иккига бўлиниши ҳодисасини фасид хаёллар ила, ойнинг тутилиши, дея талқин этишни истаган файласуфлар ва уларнинг муҳокамасиз тақлидчилари айтадиларки: "Агар Иншиқоқи Қамар воқеъ бўлса эди, умум оламга маълум бўларди. Бу бутун башар тарихида нақл этилмоғи лозим эди!"

Ал-жавоб. Шаққи Қамар мўжизаси пайғамбарлик даъвосини эшитиб, уни инкор этиб йиғилган бир жамоат учун кечаси, ғафлат вақтида, нубувват даъвосига бир далил қилиб оний равийда кўрсатилган. Ҳам, ой ҳар ерда айри-айри вақтларда чиқади, туман ва булутлар каби ойнинг кўринишига монеъ сабабларнинг мавжудлиги ҳам ҳисобга олинсин. Буларнинг устига, у вақтда тараққиёт умумлашмагани, айрим жойларгина ривожланган ҳамда самони кузатишлар оз бўлганидан, мана шу сабабларга кўра, иккига бўлинган ойнинг оламнинг ҳар тарафида кўриниши, умум тарихларда билдирилиши, албатга, мушкулдир.

Шаққи Қамар муъжизаси туфайли юзага чиққан бундай ваҳима булутларини бартараф этадиган кўп нуқталардан ҳозирча "Беш нуқта"ни тингла...

Аудио мавжуд эмас