Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 82
(1-93)

Ҳар инсон қўрқуви билан қалбини куйдирган истиқболни, залолат назари билан, мудҳиш зулумот ичида кўрмоқда. Фарёдига қулоқ берадиган кимсани тополмаётир. Ғоят оч ва бениҳоёя ташнадир. Хуллас, Самараи Меърож бўлган Илоҳий марзиётлар туфайли бу дунё ғоят карийм бир зотнинг меҳмонхонаси; инсонлар эса унинг меҳмони, маъмурлари; истиқбол жаннатдек гўзал, раҳмат каби ширин ва саодати абадийя сингари порлоқ кўринади ва бу ҳолат нақадар хуш, гўзал, ширин бир мева эканиниинг ҳам англарсан...

Мақоми истимоъда ўтирган зот бундай дейди: "Жаноби Ҳаққа юз минглаб ҳамд ва шукр бўлсинким, динсизлик ва иймонсизликдан халос бўлдим. Тавҳидга кирдим. Батамом ишондим ва камоли иймонга эришим".

Биз ҳам деймизки: "Эй биродар, сени табрик этамиз... Жаноби Ҳақ бизларни Расули Акрам алайҳиссолату вассаламнинг шафоатига ноил айласин, Омийн...

Аудио мавжуд эмас