Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 81
(1-93)

Бутун садолар фироқ ва заволдан доду фиғонлар бўлгани ҳолда, залолат шундай тасвир этган бир даврда меваи Меърож бўлмиш аркони иймонийянинг ҳақиқатлари мавжудотни сенга қандай биродар, дҳст ва Сониъи Зулжалолингга зокир ва мусаббиҳ қилиб қўйганини ўлим ва завол бир нави ҳуррият ва вазгфадан озодлик эканини, садолар эса, ҳар бири айриайри тасбиҳот бўлганини сенга кўрсатади. Бу ҳақиқатнинг тагига тўла етгинг келса, "Иккинчи" ва "Саккизинчи Сўз"ларга боқ!..

Иккинчи Тамсил:

Сен билан биз саҳрои кабирдек бир жойдамиз. Қумларнинг денгиз каби тўфонидан. кечаси шунчалик қоронғу бўлганидан ҳатто қўлимизни ҳам кўра олмаймиз. Кимсасиз, ҳомийсиз, оч, сувсиз, маъюс ва умидсиз бир вазиятда турган дақиқамизда, бирдан у қоронгулик пардаси ичидан бир зот чиқиб келиб, кейин бир улов ҳадя қилса ва бизни миндириб истиқболимиз таъминланган жаннатмисол бир маконга, ғоят марҳаматкор бир ҳомийимиз бўлган, ебичадиган нарсалар тайёрланган бир ерга бизни келтириб қўйса, нақадар мамнун бўлишимизни билурсан.


Аудио мавжуд эмас