Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 80
(1-93)
Биринчи тамсил:

Масалан, дейлик, сен билан биз бир мамлакатга келиб қолдик. Қарасак, ҳар нарса бизга ҳам, бир-бирига ҳам душман, бизга беғона... Ҳар тараф даҳшатли ўликларга тўла. Эшитилаётган овозлар етемларнинг йиғиси, мазлумларнинг вовайлосидир. Хуллас, биз шундай бир вазиятда турган вақтимизда, биров бориб у мамлакатнинг подшоҳидан бир мужда келтирса ва ул хушхабар шарофати ила шу дамгача бизга беғона бўлганлар дўст шаклига кирсалар; душман сифатида кўрганимиз кимсалар биродарлар суратига айланса; у даҳшатли жасадлар камтаринлик ва мутавозеълик билан зикру тасбиҳ қилаётган ибодаткорлар шаклида кўринса; у етимона йиғилар мадҳу сано ҳукмига кирса; ва у ўлимлар, тунашлар, талонлар эркинлик шаклига кирса; ўз севинчимиз билан бирга, ҳар кимнинг севинчига ҳам шерик бўлсак... ул мужда нақадар масрурона бўлишини, албатта, англарсан. Хуллас, Меърожи Аҳмадийянинг (А.С.В.) бир меваси бўлмиш нури иймондан аввал шу коинотнинг мавжудоти, агар диққат билан қаралса, беғона, зарарли, йиртқич, даҳшатли бўлиб, тоғ каби жонсиз жисмлар ҳам ҳар бири биттадан мудҳиш ўлик бўлиб куринарди. Ажал эса, ҳар кимнинг бошини кесиб, йўқлик қудугига отарди.

Аудио мавжуд эмас