Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 79
(1-93)

Кичик бир махлуқ, заиф бир ҳайвон ва ожиз бир зишуур ҳисобланган инсонни ул мева туфайли шундай бир юксак мақомга чиқарадики, коинотнинг бутун мавжудоти устуда бир фахр мақоми беради. Ва шудай бир севинч ва масъудийяткорона сурур берадики, тасвир қилинмас. Чунки оддий бир аскарга: "Сен қўмондон бўлдинг", деб айтилса, у нақадар мамнун бўлади. Ваҳоланки, фоний, ожиз бир нутқли ҳайвон бўлмиш, доимо завол ва фироқ азобини чеккувчи бечора инсонга бирдан абадий, боқий бир жаннатда, Роҳийм ва Карийм бўлган бир Раҳмоннинг раҳматида ва хаёл тезлигида, руҳий кенгликда ақлнинг жавалонида, қалбнинг жамики орзуларида, мулк ва малакутида истироҳатга, сайрга ва жавалонга муваффақ бўласан, дейилса, одамийлиги йўқолмаган бир инсон нақадар теран ва жиддий бир севинч ва сурурни қалбида ҳис қилишини кўз олдингга келтиришинг мумкин.

Энди, мақоми истимоъда ўтирган одамга айтамизки: динсизлик ва иймонсизлик кўйлагини йирт, от. Мўминлик қулоғини ос. Ва муслимлик кўзларини тақ. Сенга икки кичик мисол ила бирикки саморанинг даражаи қийматини кўрсатамиз.

Аудио мавжуд эмас