Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 76
(1-93)

Мана шундай бир Зотга ҳар он ниҳоясиз жиҳатларда муҳтож ва беҳисоб эҳсонларига мазҳар бўлган инсон Унинг розилигини ва орзуларини англамоқ хусусида нақадар истакли ва қизиқувчан бўлмоғи лозимлигини ўзинг англаб етарсан.

Хуллас, Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) етмиш минг парда орқасида Азал ва Абад Султонининг розилигини қозонтирадиган ишларини Меърож самараси ўлароқ ҳаққоляқийн бир тарзда эшитган, сўнг келтириб уни инсониятга ҳадя этгандир.

Инсон ойдаги ҳолатни билишга шу қадар қизиқадики, қани энди бири бориб у ердан хабар калтирса. Ҳам, ғоят фидокорлик кўрсатади. Агар билса, бениҳоя ҳайрат ва қизиқиш туяди. Ваҳоланки, ой бир Моликул Мулкнинг мамлакатида кезиб, ер курраси атрофида бир пашша каби парвоз этади. Курраи Арз, ўз навбатида, парвона каби қуёш атрофида учиб юради. Қуёш минглаб чироқлар ичра бир чироқдирки, Моликул Мулку Зулжалолнинг меҳмонхонасида чироқчилик вазифасини ўтайди. Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) шундай бир Зоти Зулжалолнинг ишларини ва санъатининг ажойиботларини ҳамда олами бақодаги раҳмат хазиналарини кўзи била н кўрган, келган, инсонларга хабар бергандир. Хуллас, инсоният бу Зотнинг сўйлаганларини комил бир мароқу ҳайрату муҳаббат билан тингламаса, ақл ва ҳикматга нақадар хилоф ҳаракат этишини англарсан.

Аудио мавжуд эмас