Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 75
(1-93)
ИККИНЧИ МЕВАСИ:

Сониъи мавжудот, соҳиби коинот ва Роббул оламийн бўлган азал ва абад Ҳокимининг раббоний розилигини қозонтирадиган исломийятнинг, бошда намоз ўлароқ, бутун асосларини жин ва инсга ҳадя қилиб келтиргандирки, Роббнинг розилигига эриштирадиган ул ишларни англаш таърифга сиғмас даражада мароқли ва саодатлидир. Чунки ҳар ким катта бир валиййи неъматнинг ёхуд муҳсин бир подшоҳнинг берганлари эвазига нима исташини билишга нақадар орзуманд; ва билса, нақадар мамнун бўлади!

Орзу этадики: "Кошки шундай бир восита бўлсаки, у зот ила тўғридан-тўғри гаплашсам. Мендан нима истаётганини англасам. Мендан унга манзур бўлган ишларни билсам" дейди.

Бутун мавжудот тасарруфи Унинг қўлидадир. Ва у мавждотлардаги жамол ва, Унинг жамол ва камолотига нисбатан олганда, заиф бир кўланкадир.

Аудио мавжуд эмас