Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 74
(1-93)
ТЎРТИНЧИ АСОС

Меърожнинг самароти ва файдаси нимадир?

Ал-жавоб. Меърожни маънавий Тубо дарахти десак, унинг беш юздан ортиқ мевалари бор, шулардан фақат бештасини намуна учун зикр этамиз.

БИРИНЧИ МЕВАСИ:

Арконии иймониянинг ҳақиқатларини кўз билан кўриб, фаришталарни, жаннатни, охиратни, ҳатто Зоти Зулжалолни кўз ила мушоҳада этиш коинотга ва инсонга шундай бир хазина ва бир нури азалий ва абадий бир ҳадя келтирдики, бу коинотни паришон, фоний, қоришиқ бир мавҳум вазиятдан чиқариб, у нур ва у самара ила бу коинотнинг қудсий мактуботи Самадонийя, гўзал ойинаи жамоли Зоти Аҳадийя вазийяти бўлган ҳақиқатини кўрсатиб, бутун коинотни ва бутун шуур эгаларини севинтириб сурур берди. Ҳам, у нур ва қудсий самара инсониятни коришиқ, паришон, ожиз, фақир, эҳтиёжи беҳисоб, душмонлари бениҳоя, фоний ва бебақо бир залолаткорона вазийятдан олиб чиқиб, аҳсани тақвимда Самадоний қудрат мўъжизаси ва Самадоний мактуботининг бир жомий нусхаси, азалабад Султонининг бир суҳбатдоши ҳамда хос бандаси, камолотининг гўзаллигини мадҳ этгувчи томошабини, халили ҳайраткори, ҳабиби, боқий жаннатига номзод бўлган бир азиз меҳмони қилиб, унинг ҳақиқий суратини кўрсатиб берди. Бу билан бутун инсонларга беҳад бир хурсанчилик ва беҳисоб бир завку шавқ берди.

Аудио мавжуд эмас