Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 77
(1-93)
УЧИНЧИ МЕВАСИ:

Саодати абадийянинг хазинасини кўриб, калитини олиб келгандир ва инсу жинга ҳадя қилгандир. Ҳа, Меърож воситасида ва ўз кўзи ила жаннатни кўрган ва Раҳмони Зулжалол раҳматининг боқий жилваларини мушоҳада этган ва саодати абадийяни қатъийян ва ҳаққоляқийн суратда англаган, саодати абадийянинг борлиги ҳақидаги хушхабарни инсу жинга ҳадя этгандир. Бечора инс ва жинга беқарор бир дунёда, завол ва фироқ зилзилалари ичидаги мавжудот замоннинг сел каби ўтиши ва зарраларнинг ҳаракати ила йўқлик ва абадий айрилик денгизига тўкилаётган, оғир, аламли бир мавҳум вазийятга дучор бўлган пайтда ундайин бир хушхабар нақадар қийматли эканини ҳамда ўзларини абадий йўқликка маҳкум деб ўйлаган фоний инсу жиннинг қўлоғига шундай бир хушхабарнинг етиши нақадар саодатли эканини таърифлашга тил ожиз. Бир инсонга у қатл қилинаётган онда авф келиб, унга подшоҳнинг ҳузуридан бир сарой берилса, нақадар севинчига сабаб бўлади. Шунингдек, бутун инсу жиннинг сони қадар беҳисоб бўлган бундай севинчларни тўпла, сўнгра бу хушхабарга баҳо бер.

ТЎРТИНЧИ МЕВАСИ:

Рўъяти Жамолуллоҳдан ўзи самара олгани каби, ҳар бир мўминга инсу жинга ҳам бу иш мумкин экани тўғрисилаги хабарни ҳадя қилиб келтирган. Бул мева нақадар ширин, ёқимли ва гўзал бир мева эканини қуйидаги мисол ила қиёс эта олурсан.

Аудио мавжуд эмас