Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 78
(1-93)

Яъни: қалби бор ҳар бир инсон жамолли, камолли ва эҳсонли бир зотни севади. Ва бу севги жамол, камол ва эҳсоннинг даражаларига қараб зиёдалашади, сигиниш даражасигача етиб жонини фидо этар даражасида муҳаббат боғлайди. Бир мартабани кўришга дунёсини фида этар даражасига чиқади. Ҳолбуки, бутун мавжудотнинг жамоли, камоли ва эҳсони Унинг жамоли, камоли ва эҳсони олдида бир ҳовучгина шуъланинг улкан қуёшга нисбатичалик ҳам бўла олмас. Демак, чексиз бир муҳаббатга лойиқ ва чексиз рўъятта ва чексиз бир иштиёққа лойиқ бир Зоти Зулжалоли валКамолнинг саодати абадиййда рўъятига муваффақ бўлиш нақадар саодатли, сурурли, ёқимли ва Іузал мева эканини инсон бўлсанг англайсан.

БЕШИНЧИ МЕВАСИ:

Инсон коинотнинг қийматли бир меваси ва Сониъи Коиноғнинг нозли севгилиси экани Меърож ила ангашилган ва ул мевани инсу жинга келтиргандир.

Аудио мавжуд эмас