Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 72
(1-93)

• Учинчи Мушкул. Бу мушкул шу қадар кенгдирки, биз каби тор зеҳнли инсонлар уни зеҳнимизга сигдиролмаймиз, иҳота этолмаймиз. Лекин узоқдан кўра оламиз.

Ҳа бу дунё оламининг маънавий ускуналари ва умумий қонунлари олий оламлардадир. Ва маснуъотнинг маҳшари бўлмиш курраи Арздаги ҳадсиз махлуқотнинг натойижи амаллари, жин ва инснинг самароти афъоллари ҳам олий оламларда тамассул этади. Ҳатто яхшиликлар Жаннатнинг мевалари суратига гуноҳлар эса, жаҳаннам заққумлари шаклига кирганларини жуда кўп ишоратларнинг ва кўплаб ривоятларнинг шаҳодати ва ҳикмати коинотнинг ва исми Ҳакиймнинг тақозоси ҳамда Қуръони Хакиймнинг ишоратлари ҳам кўрсатади. Ҳам, замин юзидаги жами махлуқот шу қадар тарқалган ва хилқат шу қадар қисмларга ажралганки, курраи заминда бутун коинотга ёйилган барча маснуъотдан кўп махлуқот жинслари ва маснуъот синфлари мавжуддир ва улар алмашиб туради, замин доимо улар ила тўлиб-бўшаб туради. Мана шу камайибкўпайишнинг манбаъ ва маъданлари, албатта, умумий қонунлар ҳамда илоҳий исмларнинг умумий тажаллийларидир. Ва у умумий қонунлар ва у умумий тажаллий ва ҳамма тарафни ихота этгувчи у исмларнинг мазҳарлари бир даража оддий ва софий ҳамда ҳар бир бир оламнинг арши ва томи ва бир оламнинг идора маркази ҳукмидаги самовотдирки, у оламларнинг бириси Сидратул Мунтаҳодаги Жаннатул Маъводир.

Аудио мавжуд эмас