Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 70
(1-93)

Модомики данак илк яратилишида мева либосини киймаган экан, демак, албатта охирида у либосни кияжакдир. Модомики у мева инсондир ва модомики инсон ичинда, аввал исбот этилгани каби, энг машҳур ва энг муҳташам самара, барчанинг диққат назарини жалб этган, ернинг ярмини ва башарнинг бешдан бирининг назарини ўзига қаратган ва маънавий гўзалликлари ила оламни муҳаббат назари ила ёки ҳайратла ўзига қаратган мева "Зоти Муҳаммадийй алайҳиссолату вассаламдур", албатта, коинотнинг яратилишига уруғ бўлган нур Унинг зотида жисмини кийиб, энг охирги бир мева суратида кўринажакдир.

Эй тингловчи! Шу ажиб азим коинот бир инсоннинг жузъий моҳиятидан яратилмоғини ақлдан узоқ деб билма! Бир жиҳатдан оламни эслатадиган муаззам арча дарахтини бугдой донасича келадиган бир уруғдан яратган Қодийри Зулжалол шу коинотни "Нури Муҳаммадий"дан (алайҳиссолату вассалам) нега яратмасин ва ёки яратолмасин!

Аудио мавжуд эмас