Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 68
(1-93)

Хуллас, мансуъотни порлатган зийнатлар ва гўзалликларга ва мавжудотни нурлантирган латоиф ва камолотга қарши: "Субҳоналлоҳ, Мошаоллаҳ, Аллоҳу Акбар" дея самовотни жаранглатган ва Қуръон оҳанглари ила коинотни ларзага солган, истеҳсон ва тақдир ила, тафаккур ва ташҳир ила, зикр ва тавҳид ила ер ва денгизни жазбага келтирган ҳам, билмушоҳада, у Зотдир.

Хуллас, шундай бир Зотки, нинг маъносига кўра, жамики уммати ишлаган ҳасанотнинг бир мисли Унинг тарозу (мезон) палласига қўшилади; умум умматанинг салавоти, Унинг маънавий камолотига мадад бўлган, ва пайғамбарлик вазифасида бажарган ишларининг натижалари сифатида ва маънавий ҳақ олиш билан бирга Илоҳий раҳмат ва муҳаббатнинг ниҳоятсиз файзига эришгандир. Шундай бир Зотнинг Меърож нарвони ила Жаннатга, Сидратул Мунтаҳоға, Аршга ва Қоби Қавсайнга қадар боргани, албатта, айни ҳақ ва ҳақиқатнинг ўзгинаси ва батамом ҳикматдир.

Аудио мавжуд эмас