Ҳам, бу олам саройининг Сониъи ғоят хориқа мўъжзаларига ва ғоят қийматдор жавоҳирларига тўла ғайбий хазиналарини кўрсатишни ва намойиш этишни ва улар орқали камолотини таъриф этишни ва билдиришни истайдики, бу истагига муқобил энг буюк бир тарзда намойиш ва тавсиф ва таъриф этгувчи ҳам, билбадоха, у Зотдир.
Ҳам, бу коинотнинг Сониъи шу коинотни турли ажойиб нарсалар ва зийнатлар билан безанган ҳолда яратган ва зишуур махлуқотини сайр ва ибрат ва тафаккур учун унга киритгандир. Ва ҳикмат тақозосига кўра, у асарлари ва санъатларининг маъноларини, қийматларини аҳли томоша ва аҳли тафаккурга билдиришни истайди. Бу истакка муқобил жин ва инсга, балки руҳонийларга ва малоикаларга ҳам Қуръони Ҳакийм воситаси ила энг улуғвор бир суратда раҳбарлик қилгувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотдир.
Ҳам, коинотнинг Ҳокими Ҳакийми шу коинот ҳаракатининг мақсад ва ғоясини ўз ичига олган ёпиқ тилсимини ва мавжудотнинг "Қаердан? Қаерга? Ва нима бўлдилар?" ҳақидаги шу уч мушкул саволнинг муаммосини бир элчи воситаси ила умум зишуурларига ҳал этишни истайди, бу истагига муқобил энг очиқ бир суратда ва энг улугвор бир даражада ҳақоиқи Қуръонийя воситаси ила ул тилсимни очгувчи ва ул муаммони ҳал қилгувчи ҳам, билбадоҳа, у ЗотДир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى