Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 63
(1-93)

Тўртинчидан, бир лашкарга бармоғидан келган сувни ичириши ва Жомеъда, бир жамоати азима ўнгида, қуриган дарахтнинг, минбар бошқа тарафга кўчирилганда, азбаройи Зоти Аҳмадийядан (А.С.В.) айрилган учун туя каби инграб йиғлаши ҳамда хабарининг қатъий далолатига кўра ва муҳаққиқларнинг таҳқиқотлари кўрсатишича, ойнинг иккига бўлиниши.. каби мингга яқин мўъжизалари ила сарфароз бўлганини тарих ва ҳаёт йўли исботлаган.

Бешинчидан, дўст ҳам, душман ҳам бирдай эътироф этадики, у Зот чиройли ахлоқ эгаси сифатида энг юксак даражададир. Жамики муомалалари шоҳидлик билдирадики, қийматли хулқ-атворида, вазифасида ва таблиғотида энг олий бир даражададир. Ва Дини Исломда вужудга келган Гузал ахлоқ гувоҳлик берадики, шариатида энг олий, Іузал хислатларда энг мукаммал даражададир. Буларни аҳли инсоф ва аҳли диққат рад эта олмайди.

Олтинчидан, "Ўнинчи Сўз"ниниг "Иккинчи Ишорати"да кўрсатилганидек, Улуҳийят ҳикмат муқтазоси бўлиб, у тазоҳур истайди ва буни энг улугвор бир Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) динидаги буюк бир убудийяти ила энг порлоқ бир даражада кўрсатгандир.

Аудио мавжуд эмас