Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 60
(1-93)

Токи у қийматдор китоб маъносиз қолиб, беҳуда бўлмасин. Унинг ички камолоти зоҳир бўлиб, камолини топсин ва маънавий жамоли кўринсин, У ҳам севинсин ва севдирсин, ҳам ул ажиб китобни бутун манолари ва ҳақиқатлари ила дарс берадиган бирини энг биринчи саҳифадан то охирига қадар дарс берабера устидан ўтказажакдир.

Айнан шунга ўхшаб, Наққоши Азалий камолотини ва жамолини ва исмларининг ҳақиқатларини кўрсатмоқ учун, бу коинотни шундай бир тарзда ёзганки, бутун мавжудот ҳадсиз жиҳатлар ила Унинг чексиз камолотини, исм ва сифатларини билдирар, ифода этади. Албатта, бир китобнинг маъноси билинмаса, унинг қиймати ҳеч бўлади. Хусусан ҳар бир ҳарфи минглаб маъноларни ўз ичиа жамлаган бундай бир китоб ҳеч бўлолмас ва ҳеч эттирилмайди. Шундай экан, у китобни ёзган, албатта, уни билдиражакдир, ҳар тоифанинг истеъдодига кўра бир қисмни англаттиражакдир. Ҳамда умумини ўргатмоқ учун энг умум назарили, энг куллий шуурли, энг мумтоз истеъдодли бир кишига дарс беражакдир. Бундай бир китобнинг умумини ва куллий ҳақиқатларини ўргатиб дарс бермоқ учун бир кишини ғоят юксак бир сайри сулук эттирмоқ ҳикмат нуқтаи назаридан лозимдир.

Аудио мавжуд эмас