Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 58
(1-93)

Худди шунингдек, азал ва абад султони бўлмиш Сониъи Зулжалол ўзининг сўнгсиз камолотини, ниҳоясиз жамолини кўрмоқ ва кўрсатмоқ истаганидан бу олам саройини шундай бир тарзда бунёд этганки ҳар бир мавжудот жуда кўп тиллар билан Ўнинг камолотини зикр этмоқда ва жуда кўп ишоратлар ила жамолини намойиш этмоқда, гўзал исмларининг ҳар бирида нақадар яширин маънавий дафиналар ва ҳар бир муқаддас унвонларида нақадар махфий латоифлар мавжуд эканлигини шу коинот бутун мавжудоти ила кўрсатмоқда. Шундай бир тарзда кўрсатмоқдаки, барча фанлар жамики дастурлари билан шу китоби коинотни Одам ато замонидан бери мутолаа қилмоқдадир. Ҳолбуки, у китоб Илоҳий исмлар ва камолотига доир ифода этган маъноларининг ва кўрсатган оятларининг ҳали юздан бирини ҳам ўқий олмаяпти. Хуллас, ўзининг маънавий камолоти ва жамолини кўрмоқ ва кўрсатмоқ учун бу олам саройини бир машҳар сифатида очган Жалили Зулжамол, Жамили Зулжалол, Соиниъи Зулкамолнинг ҳикмати у саройдаги оятлар бу ер оламидаги зишуурларга беҳуда ва фойдасиз кўринмаслиги учун маъносини ораларидан бир кишига билдиришни тақозо этади. У саройдаги ажойиботнинг манбаълари ва натижаларнинг махзанлари бўлмиш юксак оламларда бирисини кездиришни ҳамда жамики у нарсаларнинг устига чиқаришни ва яқин ҳузурига мушарраф этиб оҳират оламларида сайр қилдиришни иқтизо қилади.

Аудио мавжуд эмас