Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 55
(1-93)

Ҳам асарлари шоҳидлик билдириб турибдики, бу олам Сониъининг ниҳоясиз жамол ва камоли бордир. Жамол ҳамда Камол иккиси ҳам маҳбуби лизотиҳийдирлар, яъни, шахсан севиладилар. Шундай экан, ул жамол ва камол соҳибининг жамол ва камолига бениҳоя бир муҳаббати бордир. Ул бениҳоя муҳаббатни маснуъотида кўп тарзларда намоён этади. Маснуъотини севади, чунки маснуъотининг ичида жамолини ва камолини кўради. Маснуъот ичида энг севимли ва энг олийси зиҳаётдир. Зиҳаётлар ичида энг севимли ва олийси зишуурдир. Ва зишуурлар ичра, кўпчиликнинг фикрича, энг севимлиси инсонлар тафаккуридир. Инсонларнинг ичида эса, истеъдодини тамомийла инкишоф этган, бутун маснуъотда ёйилган ва жилва қилган камолотининг намуналарини кўрсатган шахс энг севимлидир. Хуллас, мавжудотнинг Санъаткори бутун мавжудотда ёйилган муҳаббати жилвасининг жами турларини бир нуқтада, бир ойинада кўрмоқ ва жамолининг барча хилларини Аҳадийят сири ила кўрсатмоқ учун хилқат дарахтидан бир мунаввар мева даражасидаги ва қалби у дарахтнинг асосий ҳақиқатларини ичида жамлайдиган бир уруғ ҳукмидаги ул Зотни у мабдаи аввал бўлган уруғдан то ниҳоясидаги мевага қадар бир боғлавчи ип ҳукмидаги бир Меърож ила ул Шахснинг коинот номидан севимли эканини кўрсатмоқ, ҳузурига жалб этмоқ, руъяти жамолига мушарраф этмоқ ва ундаги ҳолати қудсияни башқаларга ҳам улашмоқ учун Каломи ила илтифот кўрсатиб, Фармони ила вазифадор этгандир.

Аудио мавжуд эмас