Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 54
(1-93)

Албатга, бу қадар намуналар шуни кўрсатадиларки, жами авлиёларнинг султони, умум мўъминларнинг имоми, барча аҳли жаннатнинг раиси ва ҳамма малоикаларнинг мақбули Зоти Аҳмадийянинг (А.С.М.) сайри сулукига васила бўлган бир Меърожнинг бўлмоғи ҳамда ул Меърож у Зотнинг мақомига муносиб бир суратда эканлиги айнан ҳикматдир ва ғоят маъқулдир ва шубҳасиз воқеъдир...

УЧИНЧИ АСОС
Меърожнинг ҳикмати нимадир?

Ал-жавоб. Меърожнинг ҳикмати шу қадар юксакдирки, инсоннинг фикри тафаккур қилолмайди. Шу қадар чуқурдирки унга етишолмайди. Шу қадар нозик ва латифдир-ки, ақл асл ҳолича кўролмайди. Лекин баъзи ишоратлар орқали, ҳақиқатлари билинмаса ҳам, вужудларини билдирса бўлади. Яъни:

Бу коинотнинг Холиқи бу саноқсиз табақаларда ваҳдат нурини ва Аҳадиййтининг тажаллийсини кўрсатиш учун саноқсиз табақотининг ниҳоясини то ваҳдат бошланғичига боғлайдиган бир ип суратидаги Меърож ила бир мумтоз шаҳсни бутун махлуқот номидан, ўзига мухотаб сифатида жамики онглилар номидан танлаб ўзининг илоҳий мақсадларини англатади ва у орқали билдиради ва унинг назарила махлуқот ойинасида жамоли санъатини, калмоли рубулийятини кўради ва кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас