Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 53
(1-93)

Яна хотирга келади: айтасизки, "Ҳа балки шунақаси ҳам бўлар, мумкиндир. Лекин ҳар мумкин ҳам воқеъ бўлавермайди? Бунинг каби бир мисол бормики, бу ҳодиса қабул этилсин? Мисоллари бўлмаган бир нарсанинг, фақат имконига қараб, содир бўлишлигига қандай ҳукм бера олинади?"

Биз ҳам деймиз: Мисоллари шунчалик кўпки, ҳисобга сиғмас. Масалан, кўзи очиқ ҳар бир инсон ниғоҳи ила ердан то Нептун сайёрасигача бир сонияда чиқади. Илми бор ҳар киши ақли ила, фалакиёт илми қонунларига миниб, юлдузларнинг то орқасигача бир дақиқада бороди. Ҳар иймон соҳиби, намознинг феъл ва рукнларига фикрини миндириб, бир нави Меърож ила коинотни орқасига ортиб Дарғоҳигача кетади. Ҳар қалб соҳиби ва комил валий сайри сулук ила Аршдан ва исм ва сифатлар доирасидан қирқ кунда ўта олади. Ҳатғо Шайхи Ғайлоний, Имоми Раббоний каби баъзи зотларнинг содиқ хабарларига кўра, бир дақиқада Аршга қадар руҳоний юксалишликлари бўлади. Ҳам, нуроний жисмдан ташкил топган малоикаларнинг Аршдан фаршга, фаршдан Аршга қисқа бир вақт ичида бориб келишлари ҳақиқатдир. Ҳам, аҳли жаннат Маҳшардан жаммат боғларигача бўлган масофани қисқа бир вақтда учиб борадилар.

Аудио мавжуд эмас