Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 50
(1-93)

Шунингдек, руҳининг чексиз вазифаларга сабабчи бўлган қуроли ва жиҳозотининг ускунаси ҳукмидаги муборак жисмини ҳам то Аршга қадар бирга чиқармоғини ақл ва ҳикмат тақозо этади. Масалан, жаннатда ҳикмати Илоҳийя жисмни руҳга ошно қилади. Чунки жуда кўп убудийят вазифаларига ва ҳадсиз лаззатларга ва аламларга сабаб бўлган нарса жасаддир. Албатта, ул муборак жасад руҳга ўртоқ бўлажакдир. Модомики жаннатга жисм руҳ билан бирга кетар экан, албатта Жаннатул Маъвонинг жуссаси бўлган Сидротул Мунтаҳоға кўратилган Зоти Аҳмадийяга (А.С.В.) муборак жасадини ҳам ҳамроҳ эттирмоғи айнан ҳикматдир.

Яна хотирга келадики, сен: "Бир нсча дақиқада минглаб йиллик масофани кесиб ўтмоқ ақлан маҳолдир?."дейсан.

Биз ҳам деймизки: Сониъи Зулжалолнинг ҳунарида ҳаракатлар ниҳоят даражада ҳар хилдир. Масалан, оюзнинг тезлиги билан зиё электр, руҳ, хаёлнинг тезликлари нақадар бирбиридан фарқ қилишлари маълум.Сайёраларнинг ҳам ҳаракатлари, фанда кўрсатилишича, шу қадар ҳар хилдирки, ақл ҳайратда қолади.

Аудио мавжуд эмас