Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 48
(1-93)

Ал-ҳосил. Эфир моддасидан вужудга келган электр, зиё ҳарорат, жозиба каби оқувчи латиф моддоларнинг мадори бўлган ва ҳадисда ишорати ила, сайёралар ва юлдузларнинг ҳаракатларига мослашган ва сомон йўли деб аталган дан то энг яқин сайёрага қадар турли вазият ва ташаккулда егги табабақа ва ҳар бир табақа арз оламидан то олами Барзоҳга, олами мисолга, то олами охиратга қадар ҳар бир оламнинг биттадан томи ҳукмида биттадан осмоннинг мавжудлиги, ҳикмат ва ақл нуқтаи назаридан лозимдир.

Ҳам, хотирга келадики: Эй динсиз мулҳид! Сен: "Минг мушкилоғ билан, тайёра воситаси ила, фақатгина бирикки километр юқорига чиқиш мумкин, холос. Қандай қилиб бир инсон жисми билан минглаб йиллик масофани бир неча дақиқа ичида кесиб ўтар, кетар, келар?!" дейсан.

Биз ҳам деймизки: Ердай оғир бир жисм, фанингиз далолатга кўра, йиллик ҳаракати давомида бир дақиқа ичида тақрибан юз саксон саккиз соатлик масофани босади. Бир йилда тақрибан йигирма беш минг йиллик масофани босиб ўтади.

Аудио мавжуд эмас