Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 47
(1-93)

Инсонда жисмдан бошқа ақл, қалб, руҳ, хаёл, ҳофиза каби маънавий вужудлар ҳам бор бўлгани сингари, албатта, инсони акбар бўлмиш оламда ва инсон мевасининг дарахти бўлмиш шу коинотда жисмоний оламдан бошқа оламлар ҳам бордир. Ҳам, Ер оламидан то жаннат оламига қадар ҳар бир оламининг биттадан самоси бордир.

Ҳам, малоика ҳақида бундай деймиз: сайёралар ичида ўртача ва юлдузлар ичда кичик ва зимистон бўлган Ер куррасида, мавжудотлар ичида энг қийматли ва нурли бўлмиш ҳаёт ва шуур беҳисоб бир суратда мавжуддирлар. Албатта, зулматли бир хона ҳукмидаги шу арзга нисбатан, зийнатли қасрлар, мукаммал саройлар ҳукмидаги юлдузлар ва юлдузларнинг денгизлари бўлмиш осмонлар шуурли ва ҳаётдор ва жуда кўп ва мухталифул-ажнос бўлган малоика ва руҳонийларнинг масканларидир. "Ишоратул-Иъжоз" номидаги тафсиримда ояти орқали самовотнинг ҳам вужуди, ҳам кўплиги жуда қатъий бир суратда исбот этилган, малоикаларнинг мавжудлиги эса, "Йигирма тўққизинчи Сўз"да икки карра икки тўртни билиш даражасида қатъий исбот қилишгандир. Шу сабабли улар билан кифояланиб, бу ерда қисқа қиламиз

Аудио мавжуд эмас