Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 44
(1-93)

Етмиш минг парда дея таъбир қилинган барзоҳи асмонинг ҳамда сифатлари ва афьол тажаллийсининг ҳамда мавжудот табақаларининг орқасига қадар мартабалар оша ўтажакдир. Меърож мана шудир.

Яна хотирга бундай ўйлар келади: Эй тингловчи! Сен қалбингда демоқдасанки: "Қандай қилиб ишонай, ахир, ҳамма нарсадан ҳам энг яқин бўлган бир Роббга минглаб йиллик масофани босиб, етиш минг пардадан ўтгандан кейингина у билан кўришиш қандай гапдир?"

Биз бундай деймиз:

Жаноби Ҳақ ҳар нарсага ҳар нарсадан ҳам яқиндир. Аммо ҳар нарса ундан бениҳоя узоқдир. Масалан, Қуёшнинг ақли ва нутқи шуки, қўлингдаги ойина воситасида у сен билан гаплаша олади ва истаган кўйида сенга сарф этилади. Балки сенинг ойинага ўхшаш кўз қорачигингдан ҳам сенга янада яқин бўлгани ҳолда, сен тўрт минг йил қадар ундан узоқсан, ҳеч қандай жиҳатда унга яқинлаша олмайсан. Агар юксакка кўтарилсанг ва ой мақомига эришиб, тўғридан-тугри қуёшга рўбарў келадиган нуқтага чиқсанг, унга бир нави ойнадорлик қила оласан, холос.

Аудио мавжуд эмас