Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 41
(1-93)

Шундай экан, бир бўлмаса, мавжудот ададича куп бўлиши лозим келади. У илоҳлар ҳам бир-бирларига зид, ҳам бир-бирларига ўхшаш бўладилар, у ҳолда эса, бу ажиб интизомнинг бузилмаслиги юз минг карра маҳолдир.

Ҳам, модомики шу мавжудот табақалари ҳарбий қисмдан минг карра янада интизомли бир амр ила ҳаракат қилиши очиқ кўриниб турибди. Юлдузлар, қуёш ва ойларнинг интизомли ҳаракатларидан тортиб то бодом гулларигача ҳар бир тоифа шу қадар мунтазам, шу қадар мукаммал бир суратда Қодийри Азалийнинг у тоифага берган нишонларни, шаклларни, гўзал либосларни ва тайин этган ҳаракатларни лашкардан ҳам минг карра мунтазам бир тарзда кўрсатаётир экан, демак, пардаи ғайб орқасида шу коинотнинг (мавжудоти Унинг амрига қарайдиган ва тобеъ бўлган) бир Ҳокими Мутлақи бордир.

Ҳам, модомики у Ҳоким бутун ҳакиймона ижроатларининг шаҳодатига ва ҳам намоён этаётган ҳашаматли асарларига кўра, бир Султони Зулжалолдир; ҳам, кўрсатаётган эҳсонотига кўра, ғоятда Роҳийм бир Роббдир; Ҳам, намоён этаётган гўзал санъатларига кўра, санъатпарвар ва санъатани жуда ҳам севадиган бир Сониъдир; ҳам, хилқати оламда намоён этаётган ақлларни лол қолдиргувчи тазйинотининг маъносини ва махлуқот қаердан келиб, қаерга кетажагини рубубийятининг ҳикмати ила шуурлиларига билдиришни истагани англашилади, демак албатта, бу Ҳокими Ҳакийм ва Сониъи Алийм рубубийятини кўрсатишни истар.

Аудио мавжуд эмас