Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 38
(1-93)

Ушбу тамсилдаги бир нуқтани назарга олмоқ лозимки, агар подшоҳ ожиз бўлмаса, зоҳиридаги каби, маънавий жиҳатида ҳам иқтидори бўлса, унда фирқа кўнондони, мушир, мулозим каби шахсларни вакил қилмайди. Ҳар ерда шахсан ўзи ҳозир бўлади. Фақат, баъзи пардалар остида ва мақомга эга бирор бир шахснинг орқасида турган ҳолда тўғридан-тўғри амрни у беради. Баъзи валиййи комил бўлган подшоҳлар кўп доираларда баъзи шахслар суратида ижроатини бажаргани риюят этилади.

Бу тамсил орқали биз кўрган ҳақиқат шуки, ожизлик ул Султоннинг қудратига ёт бўлгани учун, ҳар бир доирада амр ва ҳукм тўғридан-тўғри қўмондони аъзамдан келади. Ҳар бир иш унинг амри ила, иродаси ила, қуввати ила бўлади.

Хуллас, шу тамсил каби, ер ва осмонларнинг ҳокими, амрининг молики, Омири Мутлақ булмиш Азал ва Абад Султоннинг амрлари ва қўмондонлик ишлари махлуқоти табақаларида жараён этаётир ва унга жамики махлуқот камоли итоат ва интизом ила бўйинсундирилгандирки,

Аудио мавжуд эмас