Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 36
(1-93)

Лекин худди адлияда ҳокими одил унвони асосий ва ҳоким бўлиб, бошқа унвонлари у ерда ҳокими одил унвонининг амри остида ва унга тобеъ бўлгани каби, ҳар бир махлуқот табақотида, ҳар бир самода бир исм, бир Илоҳий унвон ҳокимдир. Бошқа унвонлар унинг зимнидадир. Масалан, "Қодийр" исмига ноил бўлган Ҳазрати Исо алайҳиссалом қайси самода пайғамбар алайҳиссолату вассалам билан учрашган бўлса, демак, ўша само доирасида Жаноби Ҳақ "Қодийр" унвони ила биззот тажаллий этаётган бўлади. Яна масалан, Ҳазрати Мусо алайҳиссалом мақом тутган само доирасида энг кўп ҳукм сурадиган унвон Ҳазрат Мусо алайҳиссалом ноил бўлган "Мутакаллим" унвонидир ва ҳоказо... Хуллас, Зоти Аҳмадийя алайҳиссолату вассалом исми аъзамга ноил ва нубуввати умумий ва барча исмларга мазҳар бўлгани учун, албатта, Рубубийятининг барча доиралари ила алоқадордир... Албатта, у доираларда мақом тутган анбиёлар билан учрашиш ва барча табақалардан ўтиш, Меърож ҳақиқатини тақозо этади.

Иккинчи тамсил. Масалан бир султоннинг унвонлари орасида Кўмондани аъзам (Олий кўмондон) деган унвони ҳам бор, десак, унинг бу унвони аскарий доираларда саркарда доираси каби куллий ва кенг бир доирадан тортиб, то ўнбоши доирасидай жузъий ва хусусий ҳар бир доирада бир зуҳури ва бир жилваси бўлади.

Аудио мавжуд эмас